Майк Тайсон навбатдаги жанги қачон ўтказилишини айтди
Спорт
−
19 Март 2021
16435Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Майк Тайсон навбатдаги жангини шу йил баҳор фасли охирида ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.
"Май ойининг охири. 29 ёки 31 май", деган Тайсон.
Афсонавий спортчи, шунингдек, жанг Майамида бўлиб ўтишига аниқлик киритган.
Тайсон айнан ким билан жанг қилишини маълум қилмаган.
Шу билан бирга, 54 ёшли Тайсон ўз ватандоши 58 ёшли Эвандер Холифилдга қарши шоу-жанг ўтказиш учун музокаралар олиб бораётгани таъкидланган.
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг ноябрь ойида Тайсон Россия фуқаролигига эга бўлган америкалик кичкина Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказди. Жаҳон бокс афсоналари жанги Лос-Анжелесда бўлиб ўтди ва у тўлиқ саккиз раунд давом этди. Жанг охирида ҳакамлар дуранг натижани эълон қилди.