Майк Тайсон 25 миллион долларлик шартномани рад этди
Спорт
−
23 Март 2021
15988Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзининг америкалик собиқ боксчи Эвандер Холифилд билан учинчи жанги учун кафолатланган 25 миллион долларни рад этган. Бу ҳақда Холифилднинг менежери Крис Лоуренс маълум қилди.
Холифилднинг вакилига кўра, Тайсон томони рад этиш сабабини тушунтирмаган.
"Бу тугалланган битим бўлиб туюлди. Бироқ, Тайсоннинг одамлари қачон бизни таклифларимизни рад этишса, у тезда йиқилади. Биз яхши ният билан музокара ўтказдик. Вақт беҳуда сарфланганга ўхшаяпти", деган Лоуренс.
Маълумот ўрнида, боксчилар ўртасидаги биринчи жанг 1996 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда Холифилд ғалаба қозонганди.
Бир йил ўтиб, реванш жанги ўтказилаётган пайтда Тайсон рақибининг қулоғини бир қисмини тишлаб олган. Жанг тўхтатилган, воқеа содир этган шахс дисквалификация қилинган ва 3 миллион долларлик жаримага тортилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь