Майк Тайсон ҳақида фильм суратга олинади

Маданият-санъат

image

Афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳақида Patriot Pictures киностудияси томонидан фильм суратга олинади. Унга “Хотира кундалиги”, “Жон Кью”, "Альфа Дог" каби картиналар муаллифи Ник Кассаветис режиссёрлик қилади. 

Фильм Десмонд Накано сценарийси ва Монтиет Иллингвортнинг “Майк Тайсон: Пуллар, афсоналар ва сотқинлик” китоби асосида суратга олинади.  

“Deadline” нашрининг ёзишича, британиялик актёр Энтони Хопкинс боксчининг мураббийи, машҳур Каса Д'Амато образини гавдалантиради. 

Кассавет бу борада қуйидагича изоҳ берди: "Бу тушга ўхшайди. Икки қаҳрамоним - Cасса ДъAмато ва Майк Тайсон ҳақидаги фильмда сэр Энтони билан ишлаш имконияти... Ҳа, мен жаннатда бўламан".

Тасвирга олиш ишлари 2020 йилнинг баҳор ва ёз фаслларида бошланади.

Майк Тайсон ролини ким ижро этишига аниқлик киритилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Майк Тайсон

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made