Май ойи Ўзбекистонда спорт ойлиги деб эълон қилинди

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида Ўзбекистонда “спорт ойлиги” бошланди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бугун ташкилот томонидан ушбу янги лойиҳага старт берилди. Унда илгари сурилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” жумласи юзлаб ёш спортчиларнинг қалбидаги шиорга айланди.

Бундай спорт ойлигини эълон қилиш, аввало, оммавий спорт билан шуғулланувчи қатламни ошириш ва ҳар бир фуқарони соғлом турмуш тазрига жалб қилишдир. МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

“Биз жорий қилган ойлик мураккаб спорт турларини қамраб олмаган. Унда асосан баскетбол, футбол, волейбол, гандбол каби ўйин спорт турларини учратиш мумкин. Режада мактабгача таълим муассасалари, мактаб ва олий ўқув юрти вакиллари учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Мисол учун, мактабгача таълим ва кичик ёшдаги ўқувчилар учун “Қувноқ стартлар” спорт ўйинини жорий қилганмиз. Умуман спорт дастурлари бўйича низом ишлаб чиққанмиз ва бу билан керакли федерациялар ва таълим муассасалари танишиб чиқишган”, деди Жасур Матчанов.

Спорт ойлиги 31 майга қадар давом этади. Унда Республиканинг барча туман ва шаҳарлари бўйича кўплаб оммавий мусобақалар ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, якунда Республика босқичи бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг