Май бошида ҳарорат 31 даражагача кўтарилади
Бу қизиқ
−
29 Апрель
2121Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 1-3 май кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 1 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража; 2 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 26-31 даража; 3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 1 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 26-31 даража; 2-3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 1-2 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража; 3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 1 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража; 2-3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 1-2 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража; 3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 1 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 2-3 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 1 майда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 9-14 даража; 2 майда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 11-16 даража; 3 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь