Майамида отишма: қуролланган уч киши “банкет”га бостириб келди ва меҳмонларни ўққа тутди

Олам

image

Бугун, 30 май куни эрта тонгда АҚШнинг Майами шаҳрида (Флорида штати) зиёфат залида отишма юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди ва камида 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Fox News” ёзмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, тажовузкорлар оқ рангдаги автомобилда келиб, оломонга қарата ўқ узган. Жиноятчиларнинг шахси ҳали аниқланмаган, фақат улар уч киши бўлгани маълум. Жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир. Отишма “Country Club” савдо марказидаги зиёфат залида содир бўлган.

“Бу ўқотар қурол билан қилинган зўравонлик, қўрқоқлик ва пасткашлик”, дейди Майами полицияси директори Альфредо Рамириес.

Бундан ташқари, кеча, 29 май куни Майамининг Винвуд ҳудудида номаълум шахслар кўчада одамларга қарата ўт очган. Оқибатда етти киши жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг