Масжидлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат берилади. Бу ҳақда диний соҳа вакиллари иштирокидаги йиғилишда видеоселектор айтиб ўтилди.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофир Аҳмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.

Баъзи маҳаллий ОАВ берган маълумотга кўра, масжидлар фаолияти 15 августдан босқичма-босқич тикланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон диний муассасалар фаолияти эпидеомилогик вазият ёмонлашгани сабабли 10 июлдан қайта тақиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг