Масжид имоми, рафиқаси ва 3 боласи ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Crime

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 21 март куни Қўқон шаҳар “Ҳазрати Аббос” масжиди имом-хатиби Саидкамолхон Маҳмудов, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан хонадонида ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

Маълумот учун, Саидкамолхон Маҳмудов 2014 йилдан буён Қўқон шаҳридаги "Ҳазрати Аббос" масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.


Tags

Rate Count

1196

Rating

3

Rate this article

Share with your friends