Мастантуоно “Реал” билан шартнома имзолади
Спорт
−
14 Август 3561 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси аргентиналик 18 ёшли футболчи Франко Мастантуоно билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, томонлар 6 йиллик шартномага имзо чеккан. Франко Мастантуоно “қаймоқранглилар” сафида 30-рақам остида ҳаракат қилади. Мадрид клуби футболчи учун Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоасига 45 миллион евро тўлаган.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” 2025/26 йилги Ла Лига мавсумини жорий йилнинг 19 август куни “Осасуна”га қарши ўйин билан бошлайди.
Live
Барчаси