Маск яна огоҳлантириш билан чиқди

Олам

image

SpaceX ва Tesla асосчиси, америкалик миллиардер Илон Маск туғилишнинг пасайиши туфайли Европа ва Осиё йўқ бўлиб кетиши, агар инсоният туғилишнинг пасайишини ўзгартира олмаса, одамлар Ернинг катта қисмидан йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги тўғрисида яна огоҳлантирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Миллиардер Х ижтимоий тармоғида швейцариялик журналист ва шарҳловчи Петер Имануэльсеннинг Европадаги аёлларга фарзанд кўриш учун катта солиқ имтиёзларини бериш таклифига жавобан ўз фикрини билдирди.

“Аёлларнинг фарзанд кўриши учун катта солиқ имтиёзларининг берилиш таклифи синаб кўришимизга арзийди. Бирор нарса ўзгариши керак, акс ҳолда Европа ва Осиё (ва Ернинг катта қисми) йўқ бўлиб кетади!” дея таъкидлайди Маск.

Ўтган йилнинг апрель ойида Маск АҚШ учун сўнгги 30 йил ичида болали ёш америкаликлар улушининг кескин пасайишини мутлақ фалокат деб атаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ҳозирда туғилишнинг пастлиги туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида турганлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Германия ва Европа туғилишнинг пастлиги туфайли чуқур инқирозга учраган. Шунингдек, Маск инсоният катта демографик инқироз хавфига дуч келаётгани, бунинг оқибатида бутун халқлар йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

SpaceX Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг