Маск Twitter даромадини 5 бараварга оширмоқчи

Олам

image

Twitter’ни сотиб олаётган тадбиркор Илон Маск олти йил ичида компания даромадини беш баравардан зиёдроқ ошириш ниятида. Бу ҳақда кеча, 6 май куни “The New York Times” сармоядорлар учун тақдим этилган маълумотларга асосланиб хабар берди. 

Қайд этилишича, Маск 2028 йилга бориб Twitter’нинг йиллик даромадини 26,4 миллиард долларга етказмоқчи. Ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 5 миллиард долларни ташкил этган эди. Шу билан бирга, у реклама даромадлари ва обуналардан олинган маблағлар нисбатини иккинчиси фойдасига ўзгартирмоқчи. Шундай қилиб, олти йил ичида пулли обуналардан тушган даромад 10 миллиард долларга етиши керак. 

Тадбиркор шунингдек, 2028 йилга бориб ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони тўрт баробардан кўпроққа, 2021 йил охиридаги 217 миллион фойдаланувчидан олти йил ичида 931 миллионга етишини кутмоқда. Шу билан бирга, уларнинг 104 миллиони, Маскнинг режаларига кўра, пуллик абонентлар бўлади. 

Май ойи бошида Маск Twitter ташкилотлар ва давлат идоралари учун пуллик бўлиши мумкинлигини, ижтимоий тармоқ эса оддий фойдаланувчилар учун бепул бўлиб қолишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг