Маск космик тадқиқотларнинг муҳимлигини айтди

Олам

image

Бугун, 14 ноябрь куни Индонезиянинг Бали оролида 15-16 ноябрь кунлари ўтказиладиган G20 саммити олдидан ишбилармонлик тўғрисида конфренция бўлиб ўтди. Унда Tesla ва Twitter компанияларининг ижрожи директори Илон Маск ҳам онлайн тарзда иштирок этди. Тадбиркор ўтган ҳафта ҳаётида энг кўп ишлаган кунлари бўлганини айтган. Шуниндек, у космик тадқиқотларнинг муҳимлиги ҳақида ҳам тўхталган.

“Менинг жадвалимда жуда кўп иш бор”, деган дунёнинг энг бой одами.

Маск иккита йирик компаниянинг бош ижрочи директори бўлиш билан бир қаторда, SpaceX ракета фирмаси, Neuralink мия чиплари стартапи ва Boring Company tunnel компаниясини бошқаради. 

Маск Теsla'даги автомобиль дизайнидан тортиб, унинг етказилиш занжиридаги асосий муаммоларни ҳал қилишда асосий ролни бажаради. Шунинг учун, компания сармоядорлари Илоннинг бошқа ишларга чалғиётганидан хавотирга тушмоқда.

Сармоядорлардаги бу ҳадикни бозор ҳам “ҳис қилмоқда”. Маск Тwitter'ни сотиб олиши ойдинлашган апрель ойидан бери Tesla'нинг акциялари икки бараварга арзонлашди. 

Маскдан Осиёдаги кўплаб бизнесменлар “Шарқнинг Илон Маски” бўлиш ниятида эканлиги ҳақидаги таҳлилга жавобан, улар ўзлари тасаввур қилгандек бўлишни хоҳлашларини айтди.

“Мен сизнинг нима хоҳлаётганингиз борасида эҳтиёткор бўлардим. Қанча одам мен бўлишни хоҳлашини билмайман. Улар ўзлари тасаввур қилгандек бўлишни хоҳлайдилар. Бу аслида мен бўлиш билан бир хил эмас”, деган америкалик тадбиркор.

У Тwitter каби контент яратувчи платформаларда узунроқ видеолар ва жонли эфир учун имконият яратиши кераклигини билдирган. Бу уларнинг тирикчилиги учун муҳим. Маск Тwitter'да қачондан бошлаб буларни йўлга қўйишини очиқламаган.

Индонезия Теsla билан аккумулятор сармояси ва SpaceX учун ракета учириш майдончасини яратиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Маск буларнинг ҳеч бирига алоҳида ишонч билдирмади. Лекин Индонезия электр транспорт воситаларини етказиб бериш занжирида катта роль ўйнаши ва SpaceX учун бутун дунё бўйлаб бир нечта учиш нуқталарига эга бўлиши узоқ муддатли ва мантиқий эканини қайд этди

Маск иқтисод барқарор энергияга ўтишга ишонишини қўшимча қилди. Аммо бу қанча муддат амалга ошиши мумкинлигини савол остига қўйган.

Унинг сўзларига кўра, биз коинотнинг табиатини ва ундаги ўрнимизни тушунишимиз учун космик тадқиқотлар устувор бўлиб қолиши керак.

“Балки биз бегона цивилизацияни топамиз ёки миллионлаб йиллар олдин мавжуд бўлган цивилизацияларни кашф этармиз. Биз қадимий цивилизацияларнинг харобаларини кўрамиз. Менимча, бу ниҳоятда қизиқарли бўлар эди”, деган Илон Маск.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг