Маск гиёҳванд бўлиб қолгани ростми?
Олам
−
09 Январь
10027Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX компанияларининг раҳбари Илон Маск гиёҳвандликка берилиб қолгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Бу ҳақда "Forbes" хабар берди.
Аввалроқ, "The Wall Street Journal" нашри Маскнинг гиёҳвандлик моддаларига берилиб қолгани келажакда бизнесига салбий таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Машҳур бизнесмен сўнгги уч йил давомида тақиқланган моддалар бўйича ўтказилган тестлар унинг организмида зиғирча бўлса ҳам гиёҳванд моддалар ёки алкоголь йўқлигини тасдиқлашини айтиб чиқди. Маскнинг адвокати Aлекс Спиро ҳам Маскнинг тестлари ҳеч қачон ижобий чиқмаганини айтган ва миллиардерга нисбатан бўхтон бўлаётганини билдирган.
Қайд этилишича, олтита компания, тахминан 1 триллион долларлик инвестор активлари, ўн минглаб иш ўринлари ва AҚШ космик дастурининг бир қисми Маскка тегишли.
LiveБарчаси