Маск ChatGPT яратувчиларини манфаатпарастликда айблаб, судга берди
Олам
−
01 Март
3808Америкалик миллиардер Илон Маск ОpenAI компанияси ҳамда унинг ҳаммуассислари Сем Альтман ва Грег Брокманни судга берди. Бу ҳақда “Tech.onliner” нашри хабар берди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ChatGPT яратувчилари унга берган ваъдаларидан воз кечиб, эндиликда инсониятга фидокорона ёрдам бериш ўрнига фойда олиш мақсадини кўзламоқда. Жумладан, 2015 йилда Альтман ва Брокман уни сунъий интеллект стартапини молиялаштиришга кўндириб, ОpenAI нотижорат ташкилот бўлиб қолишига ваъда берган. Бироқ, даъвога кўра, компания тижорат моделига ўтган ва Мicrosoft'нинг амалдаги бўлинмасига айланган. Шунингдек, АI'дан инсоният манфаати учун эмас, балки ўз даромадларини ошириш йўлида фойдаланган.
"Бу жирканч хиёнат", дейди ОpenAI'га 44 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган миллиардер.
Энди у суддан компанияни асл миссиясига риоя қилишга мажбурлашни, унга ChatGPT4 каби сунъий интеллект тизимларини монетизация қилиш ва лицензиялашни тақиқлашни сўрамоқда.
Таъкидланишича, илгари миллиардер ўзининг WO тизимига эга янги ноутбуки Мicrosoft аккаунтини рўйхатдан ўтказмасдан туриб, мутлақо яроқсиз эканини айтган эди. Шунингдек, у авваллари тартиб мажбурий бўлмаганига, энди эса рўйхатдан ўтмасликнинг иложи йўқлигига эътибор қаратган. Даъво натижалари ҳали расман эълон қилинмаган.
Маълумот учун, ChatGPT ОpenAI томонидан яратилган ва 2022 йил 30 ноябрда ишга туширилган чатбот. Катта тил моделига асосланиб, у фойдаланувчиларга суҳбатни керакли узунлик, формат, услуб ва даражага йўналтириш имконини беради. Тезкор муҳандислик деб номланувчи кетма-кет таклифлар ва жавоблар суҳбатнинг ҳар бир босқичида контекст сифатида кўрилади.
2023 йил январига келиб, у 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган ва ОpenAI баҳосининг 29 миллиард долларгача ўсишига ҳисса қўшиб, тарихдаги энг тез ривожланаётган истеъмолчи дастурий таъминотига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ турли тадбиркорлар ва венчур капитал фондлари таъсисчилари ОpenAI`га сармоя киритгани, жумладан Мicrosoft 2019 ва 2021 йилларда дастурга миллиардлаб доллар сармоя киритгани ҳақида маълумот бергандик.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15