Маск бирор “аҳмоқ” топилгач, Twitter'дан кетишини айтди

Олам

image

Илон Маск кеча, 20 декабрь куни Twitter раҳбарлигини тарк этишини маълум қилди. 

“Ишга киришиш учун аҳмоқ одамни топсам, мен Twitter бош директори лавозимини тарк этаман”, деб ёзди у Twitter’да. 

Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, у ҳозирги лавозимини тарк этгач, компаниянинг дастурий таъминот ва серверларга техник хизмат кўрсатиш бўлимига раҳбарлик қилади. 

18 декабрm куни Маск ўзининг Twitter саҳифасида сўровнома ўтказди, унда ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бизнесмен Twitter раҳбари сифатида қолиши керакми ёки йўқми, овоз беришлари сўралган. Тадбиркор "ушбу овоз бериш натижаларига амал қилишга" ваъда берди. Натижада сайловчиларнинг 57,5 фоизи тадбиркорнинг лавозимидан кетишини ёқлаб, 42,5 фоизи қарши овоз берди. 

27 октябрь куни тадбиркор худди шу номдаги ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни ёпди. Хариддан сўнг дарҳол у компания раҳбариятининг бир қатор аъзоларини, жумладан, бош директор Параг Агравал ва молия директори Нед Сигални ишдан бўшатди. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясининг маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, Маск директорлар кенгашини ҳам тарқатиб юборди ва компаниянинг ягона раҳбари бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг