Маск 4 кун ичида 50 млрд долларга бойиди 

Бизнес

image

SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси, тадбиркор Илон Маск 4 кун ичида бойлигини 50 миллиард долларга оширди. Бугун, 29 октябрь куни эълон қилинган “Bloomberg Billionaires Index” маълумотлари шундан далолат беради.

Қайд этилишича, 25 октябрда Маскнинг бойлиги 252 миллиардга баҳоланган бўлса, 29 октябрга келиб, унинг молиявий ҳолати 302 миллиарддан ошган, бу эса мутлақ жаҳон рекордидир.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг 2020 йилги ялпи ички маҳсулоти 57,6 миллиард долларни ташкил қилган

Эслатиб ўтамиз, Илон Маскка тегишли Tesla компаниясининг катта миқдорда буюртма олиши ортидан компаниянинг нархи 1 триллион АҚШ долларидан ошди. Бу эса америкалик тадбиркорнинг бойлигига таъсир қилмай қолмади. Айни вақтда Маск дунёнинг энг бой одамлар рейтингида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг