Маск 2022 йилда ўрнатган антирекордлари билан Гиннессга кирди

Бу қизиқ

image

Илон Маск шахсий бойлигини йўқотиш бўйича жаҳон рекордини расман янгилаб, Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда “Guinness World Records” хабар берди. 

Қайд этилишича, 2022 йилда Маскнинг бойлиги рекорд даражада, яъни 200 миллиард долларга камайган. Шунингдек, йил давомида тадбиркор капиталининг асосини ташкил этувчи Tesla акциялари 65 фоизга тушган. Асосий пасайиш Маскнинг Twitter’ни сотиб олишни эълон қилинганидан кейин содир бўлган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 27 октябрида америкалик миллиардер Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлаб, ижтимоий тармоқ раҳбарига айланган эди.

Муатхассисларнинг фикрича, миллиардер даромадининг соф қиймати ўртача даромад топадиган одамникига нисбатан анча ўзгарувчандир. Бунинг сабаби миллиардер бойлигининг асосий қисми одатда акциялар ва инвестициялар шаклида эканлигидадир. Шунингдек, ушбу инвестицияларнинг бозор баҳоси ўзгариб туриши сабабли уларнинг эгасининг аниқ бойлиги ҳам ўзгариб туради.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск ўтган йилда икки марта дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги етакчиликни бой берган эди. Ўшанда унинг бойлиги 176,8 миллиард долларга баҳоланган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Twitter Илон Маск Tesla Гиннесс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made