Маск ҳам Twitter'ни судга берди 

Олам

image

Америкалик миллиардер, SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск ўзини судга берган Twitter ижтимоий тармоғига қарши даъво билан чиқди. Бу ҳақда CNBC хабар берган.

Қайд этилишича, Маск номаълум сабабга кўра суддан қарши даъво тафсилотларини сир сақлашни сўраган. Twitter июль ойининг бошида Маскни ижтимоий тармоқни сотиб олмаслик қарори туфайли судга берганди.

Маскнинг Twitter билан келишуви

Жорий йилнинг 25 апрель куни Маск ва Twitter раҳбарияти ижтимоий тармоқни миллиардерга 44 миллиард долларга сотиш бўйича келишувга эришди. Бироқ май ойи ўрталарида бизнесмен Twitter фойдаланувчилари орасида сохта аккаунтлар мавжудлиги ҳақидаги вазиятга ойдинлик киритмагунича, келишувда бошқа ҳаракат бўлмаслигини айтди. 

8 июль куни Маск Twitter'ни шартнома шартларини бузганлиги сабабли сотиб олиш бўйича келишувдан чиқаётгани ҳақида хабардор қилди. Кейин Twitter раҳбарияти ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича келишувни якунлаш учун миллиардерни судга берди.

Делавэр канцерия суди Twitter'нинг Маскга қарши даъвоси бўйича суд жараёни бошланишини 17 октябрга белгилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг