Машҳур қўшиқчи ўз концертида вафот этди

Олам

image

Бугун, 31 март куни туркиялик санъаткор Волкан Конак Шимолий Кипрда ўз концерти вақтида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.

Маълум қилинишича, “Шимол ўғли” тахаллуси билан танилган санъаткор ўз концертида, мухлислари олдида саҳнага йиқилиб тушган ва бир муддатдан сўнг шифохонада оламдан ўтган.

Қайд этилишича, у концерт чоғида юрак хуружига учраган. Санъаткор 58 ёшда бўлган.

“Бугун тунда соат 00:17 да тўсатдан касаллик туфайли Магуса давлат шифохонасига олиб келинган қўшиқчи Волкан Конак барча муолажаларга қарамай, афсуски, соат 00:42 да ҳаётдан кўз юмди. Магуса давлат шифохонаси бош шифокори томонидан батафсил маълумот ёзма равишда берилади”, дейилган шифохона баёнотида.

Маълумот учун, Волкан Конак 1967 йилда Трабзон вилоятининг Мачка туманида туғилган. Мачкада бошланғич ва ўрта таълимни тамомлагач, 1983-1984 йилларда Истанбул Турк мусиқа давлат консерваториясига ўқишга кирган. Унинг “Маранда” номли альбоми кўплаб тингловчиларининг эътирофига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Волкан Конак Шимол ўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар