Машинасини “магнитофон”сиз чиқараётган “UzAuto Motors” Россияга Tracker ва Onix сотмоқчи

Олам

image

Ўзбекистоннинг “UzAuto Motors” компанияси Россия бозорига Chevrolet Tracker кроссовери ва Onix седанини етказиб беради. Бу ҳақда Россия маҳаллий нашрлари маълум қилди.

Нашрга кўра, Россияда Tracker ихчам кроссоверининг дебюти 2022 йилнинг декабрида ёки 2023 йилнинг январида бўлиб ўтади. Onix етказиб берилиши эса 2023 йилнинг ёз ойларига режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker кроссоверининг сотуви 2022 йилнинг сентябрида, Onix седаники эса 2023 йил мартидан бошланади.

Маълумот учун, ўлчамлари бўйича Hyundai Creta’га ўхшаш Chevrolet Tracker кроссовери Хитойда 2019 йилдан бери сотилмоқда ва нархи 119 минг юандан (203,3 млн сўм) бошланади. Onix’нинг жаҳон бозоридаги сотуви худди шу йили бошланган. Бразилияда Onix энг кўп сотилган автомобиль бўлган. Бразилияда Onix’нинг нархи 68,3 минг реалдан (12,6 доллар) иборат.

Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” компанияси Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобилларини вақтинча магнитоласиз етказиб беришини маълум қилган эди. Бундан ташқари компания маълум вақт автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришини ҳам айтган эди. Бунга Humax компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

880

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made