Машиналар учун давлат рақамига тўлов қанчага ошиши маълум бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2023
123111 ноябрдан машиналар учун давлат рақами беришда ундириладиган тўлов ставкалари оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 3,5 баравари миқдорида тўлов белгиланади. Ушбу сумма аввалги белгиланган миқдорнинг 2 баробаридан ҳам кўп.
Шунингдек, мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида пул маблағи тўланади.
Яна бир неча турдаги транспорт воситаларига давлат рақами бериш учун олинадиган тўлов миқдори қуйидагича белгиланди:
• Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;
• Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
• Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига асосан шу вақтга қадар автотранспорт воситалари учун тўлов БҲМнинг 1,5 баравари, мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар учун 0,75 фоизи, яроқсиз ҳолга келган рақам ўрнига бир жуфт янгисини бериш учун 1 баравари, шу ҳолатдаги бир дона ўрнига янги рақам бериш учун эса 50 фоизи тўланарди.
LiveБарчаси