Машинада Тошкентни айландим – Мирзиёев йўлларда юриш қўрқинчли эканини айтди

Жамият 25020
image

Тошкентда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмайди, ҳайдовчилар хоҳлаганини қилиб юрибди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 6 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда шу ҳақда сўз очди.  “Менимча” кўрсатувининг навбатдаги сонида мазкур йиғилиш тафсилотларига тўхталиб ўтилди.

“Ўтган куни машинада бир ярим соат Тошкент шаҳрини айландим. Юриб бўлмади. Ўзим юрган катта кўчаларда юриб бўлмади. “Нарушения”лар кўп, “пробка” кўп. Истаган ҳайдовчи истаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб кетди буни кўриб. Ҳайрон қолдим”, дейди Мирзиёев.

Аввалроқ, Президент Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари кўпинча ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги сабаб юз беришини айтган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1018
Рейтинг: 3.1
t
×