Машҳур MMA жангчиси Исломни қабул қилди
Спорт
−
20 Июнь
6725Америкалик машҳур аралаш яккакураш жангчиси Жефф Монсон Ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда у “Матч ТВ”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен бу дин ҳақида кўп нарсани биламан, Ислом дини вакиллари бўлган дўстларим кўп. Мен учун бу одамлар ўртасидаги қардошлик, дўстона муносабатлар, ҳар бир инсонни қадрлаши жуда муҳим. Шунинг учун мен Исломни танладим”, дейди Жефф Монсон.
Маълумот учун, 53 ёшли Жефф Монсон сўнгги жангини собиқ UFC чемпиони россиялик Олег Тактаровга қарши ўтказганди. Бокс қоидаларига кўра, бўлиб ўтган жанг якунида ҳакамлар ғолибни аниқлай олмади. Кўпчилик ҳакамларнинг қарори билан дуранг натижа қайд этилди.
LiveБарчаси