Марям Тилляева “яланғоч” базмга борганидан афсусланди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева россиялик телебошловчи, киноактриса ва видеоблогер Настя Ивлеева томонидан ташкил қилинган машҳурларнинг "яланғоч" базмига борганидан афсусда эканини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида гапирди. 

20 декабрь санасида Москванинг “Мутабор” клубида бўлиб ўтган ушбу кечада Россиянинг энг таниқли санъат вакиллари ярим яланғоч ҳолда кўриниш берди. Маълум бўлишича, меҳмонлар орасида блогерлик фаолияти билан шуғулланаётган Марям Тилляева ҳам бор эди. 

У видеода базмга Ивлееванинг туғилган куни, деган ўй билан борганини айтди. Аммо Тилляеванинг бу гапи танқидларга сабаб бўлди. Чунки Настянинг туғилган куни март ойида эди.

Манбага кўра, блогерга бу базм туғилган кун шарафига ўтказилаётгани айтилган. Шу сабабли Марям Тилляева клубга футболка ва жинси шимда ташриф буюрган. Аммо меҳмонларнинг катта қисми деярли яланғоч эканидан ҳайратда қолган. Зиёфатда 40 дақиқа қолган, сўнгра жўнаб кетган. 

“Мен ҳақиқатан ҳам Настя Ивлееванинг туғилган кунига бораман, деб ўйладим. Улар менга шундай деб айтишди. Бу мени тушкунликка туширишди. Аммо маълум бўлишича, буларнинг барчаси унинг юзлаб яланғоч персонажлари Playboy муқовасида чиқиши шарафига бўлган”, деб тушунтирди Тилляева.

Унинг сўзларига кўра, зиёфат аслида жуда қизиқарли бўлган, бироқ у илгари бундай тадбирда қатнашмаган ва жуда таъсирланган.

“Тўғрисини айтсам, бундай зиёфатда бўлмаганман, қойил қолдим. Бу, албатта, менинг услубим эмас, биз у ерда бир муддат қолдик ва бошқа оддий ишлар қилиш учун кетдик. Мен диним ва ўз қарашларим туфайли бир оз бошқача воқеаларга ўрганиб қолганман. Лекин йигитларни жасоратлари учун ҳурмат қиламан”, деган Марям видеода.

Шунингдек, у кейинги сафар бундай тадбирларга боришдан олдин, маълумотни яхшилаб текшириб кўришини қўшимча қилган.

Маълумот учун, зиёфат ташкилотчилари меҳмонлардан деярли яланғоч келишларини сўраган. Тадбирда Ксения Собчак, Лолита Милявская, Жиган, Оксана Самойлова, Анна Асти, Дима Билан, Глюкоза ва бошқа машҳурлар иштирок этган. 

Роскомнадзорнинг таъкидлашича, базмнинг баъзи фото ва видео материалларида ЛГБТ ташвиқоти аломатлари бор, шунинг учун бу контент аллақачон блокланган. 

Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров ҳам ушбу базмда иштирок этгани учун 2018 йилда олган Россия Федерацияси халқ артисти унвонидан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Марям Тилляева яланғоч базм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made