Марям Тилляева ажрим зиёфати ўтказди
Маданият-санъат
−
26 Октябрь 2023
53306Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева расман ажрашди ва кеча, 25 октябрь куни Тошкентда "Ажрим зиёфати"ни ўтказди. У ушбу байрамдан лавҳаларни ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.
Зиёфат худди тўй маросимидек ўтказилган. У учун махсус торт ва меню ҳам буюртма қилинган. Шунингдек, байрам плакатларига “Ёлғиз ва бахтли” деган сўзлар ёзилган. Аммо бу байрамда узук тақилмади, аксинча, Марям Тилляева ўзининг 19 минг АҚШ доллари турадиган никоҳ узугини ўйинда ютган қизга совға қилиб юборди.
Маълумот учун, Марям Тилляева ва блогер Амиран Сардаров 2021 йил апрель ойида турмуш қурган. Аммо бир неча ойдан сўнг 2022 йил жуфтлик ажралганини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилганди. Бир неча кун аввал улар расман ажрашди.“Мен расман 2,5 йил турмуш қурганман. Аммо муносабатларимиз фақатгина 8 ой давом этган. Узоқ кутилган янгиликни эълон қиладиган кун келди. Мен ниҳоят ажрашдим! Собиқ турмуш ўртоғимга тажриба учун ва блогерлик фаолиятимга туртки бергани учун миннатдорлик билдираман”, деган Тилляева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марям Тилляева “Эр қидиряпман” ёзувли плакат кўтариб, кўчаларни кезгани акс этган видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаган ва бу муҳокамаларга сабаб бўлганди.
LiveБарчаси