Март ойидан буён 600 нафар журналист коронавирусдан вафот этди

Олам

image

Сўнгги 10 ой ичида 59 мамлакатдан 600 дан ортиқ журналист коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган. Бу ҳақда бугун, 5 январь куни Женевада “Press Emblem Campaign” нодавлат ташкилоти маълум қилди.

“Март ойининг бошидан буён COVID-19 дан вафот этган 602 нафар журналистнинг ярмидан кўпи – 303 нафари Лотин Америкасида фаолият олиб борар эди.  Ундан сўнг, Осиёда 145 нафар, Европада 94 нафар, Шимолий Америкада 32 нафар ва Африка 28 нафар журналист вафот этган”, дея баёнот берди ташкилот.

Қайд этилишича, Перу ўлим даражаси энг юқори бўлган мамлакат бўлиб қолмоқда, чунки март ойидан бери у ерда 93 нафар матбуот ходими вафот этган. Иккинчи ўринда Бразилия – 55 нафар вафот этган журналист билан. Шунингдек, Ҳиндистон – 53, Мексика – 45, Эквадор – 42, Бангладеш – 41, Италия – 37, АҚШ – 31, Покистон – 22, Туркия – 17, Буюк Британия – 13, Панама – 11, Боливия – 9 нафар журналистидан айрилган. Ташкилот рўйхатида Афғонистон (8), Доминикан Республикаси (8), Нигерия (8), Россия (8) ва бошқа қатор мамлакатлар ҳам мавжуд.

“Касблари тақозоси туфайли воқеаларни кўриш учун турли хил майдонларга борадиган журналистлар вирусга жуда мойил. Уларнинг баъзилари, хусусан, фрилансерлар ва фотосуратчилар шунчаки уй шароитида ишлай олмайдилар”, дейди ташкилот Бош котиби Блез Лампан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UNESCO Пандемия пайти қарийб 60 нафар журналист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг