Март ойида ўзбекистонлик қанча мигрант Россиядан қайтгани очиқланди

Жамият 9474
image

Жорий йилнинг биринчи чорагида хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг 193 минг нафари ортга қайтиб келди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 133 минг нафар меҳнат муҳожири Россиядан келган. Биргина март ойида эса 50 минг нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтган.

Солиштириш учун: 2021 йилда 502 минг меҳнат мигранти Ўзбекистонга қайтган, шунинг 280 минг нафари Россиядан келган.

Хориждан қайтган фуқароларнинг 15 мингдан ортиғини бандлиги таъминланган, 2 минг 813 таси касб ва тадбиркорликка ўқитилган.

Шу ўринда март ойида 70 мингдан ортиқ фуқаро Россияга ишлаш учун жўнаб кетган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 401
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×