Марсдан шўр сувли кўл топилди

Бу қизиқ 6235
image

Италиялик олимлар Марс сайёрасининг жанубий қутбидаги музликлар остидан шўр сувли кўллар тармоғини топди. Бу ҳақда "Nature Astronomy" маълум қилди

Кашфиёт астрономлар томонидан 2010 йилдан 2019 йилгача Mars Express орбитал зондидан олинган маълумотлар асосида амалга оширилди. 

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тармоқ тўртта сув ҳавзасидан иборат бўлиб, уларнинг энг каттаси тизим марказида жойлашган. Унинг эни 30 километрни ташкил қилади. Кўллар тармоғи бир ярим километр чуқурликда жойлашган.

Олимларнинг таъкидлашича, суюқ сувнинг мавжудлиги Марсда ёки унинг юзасида микробларнинг ҳаёт кечириш эҳтимолини оширади. Аммо, тахминларни тўла тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарур.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 3
Теглар
t
×