Марокашдаги зилзила қурбонлари икки баробарга кўпайиб кетди

Олам

image

Аввалроқ Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида 296 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Янгиланган маълумотларга кўра, ҳодиса қурбонлари сони икки баравардан ҳам ошиб кетган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 8 сентябрь куни содир бўлган табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 632 нафарга етган, яна 329 киши жароҳат олган ва уларнинг 51 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур зилзила интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакат яна бир нечта кучли зилзилаларга тайёр туриши керак. Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг фуқаролик ва атроф-муҳит муҳандислиги профессори Жонатан Стюарт ушбу зилзилаларнинг ҳар бири 5 баллдан юқори магнитудага эга бўлишини айтмоқда.

“Яна бир эҳтимол, жуда нозик бўлса-да, жума (8 сентябрь) оқшомидаги зилзила бундан ҳам кучлироқ зилзила бошланишига сабаб бўлиши мумкин эди”, дейди у.

Стюартга кўра, зилзила шу йил бошида Туркияда содир бўлган 7,8 магнитудали зилзиладан 30 баробар кучсизроқ бўлса-да, у ҳали ҳам жуда катта энергия ишлаб чиқармоқда, бу эса эҳтимолий катта талaфoтларга сабаб бўлиши мумкин. Яъни Марокашдаги зилзила эпицентри ўрта бўлакли ҳудудда содир бўлган, бу йирик зилзилалар учун нисбатан ғайриоддий ҳолат ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг