Марокашдаги зилзила қурбонлари 1000 дан ошди

Олам

image

Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 1037 киши ҳалок бўлди, яна 1024 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар берди.

Унга кўра, ҳозирда жароҳатланган 1024 кишидан 721 нафарининг аҳволи оғир. 

“Тиббиёт муассасалари аҳолини жабрланганларга ёрдам бериш учун қон топширишга чақирмоқда”, дейилади хабарда.

Маҳаллий интернет нашрларида зилзила оқибатида эпимарказга энг яқин жойлашган йирик шаҳар – Марокашда турар жойлар ва бошқа бинолар қулаб тушгани, UNESCO Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳардаги тарихий бино ва масжидлар шикастлангани, автомобиллар яксон бўлгани акс этган тасвирлар эълон қилинмоқда. 

Ҳозирда, қутқарув хизматлари харобаларни тозалаш ишларини давом эттиряпти. Зилзила таъсир қилган ҳудудларда мобиль алоқа ва электр энергияси таъминотида муаммолар кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га мамлакат ҳудудида юз берган табиий офат оқибатида одамлар ҳалок бўлгани юзасидан таъзия йўллагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг