Марокаш авиация муаммолари туфайли Африка миллатлар кубогини ўтказиб юборади

Спорт

image

Футбол бўйича Марокаш миллий терма жамоаси 13 январдан 4 февралга қадар бўлиб ўтадиган 7-Африка миллатлар чемпионатида иштирок этиш учун Жазоирга уча олмайди. Бу ҳақда Марокаш қироллиги футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Марокаш футбол жамоаларининг расмий ташувчиси ҳисобланган “Royal Air Maroc” (RAM) компанияси самолётларининг Работ шаҳридан Жазоирнинг Константини шаҳрига парвози ташкилотчилар томонидан тасдиқланмаган.

Федерация вакиллари Марокаш терма жамоаси мусобақада иштирок этишга ҳозирлик кўраётгани ва Эфиопия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишини таъкидлаганди. Бироқ Жазоирда бўлиб ўтадиган Африка миллатлари чемпионати бошланишидан бир кун аввал Работ – Константин йўналиши бўйича RAM рейсини амалга оширишга рухсат Африка футбол конфедерацияси (CAF) томонидан тасдиқланмади.

Қатор кузатувчилар мавжуд вазиятни икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларда давом этаётган ўткир сиёсий инқироз туфайли Жазоир расмийлари RAM самолётининг ҳаддан ташқари кўп парвозига рухсат беришни истамаслиги билан изоҳлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси ярим финалга чиқди ва 4-ўринни эгаллади.

Африка Миллатлар чемпионати CAF ҳомийлигида ўтказилади. Мусобақа биринчи марта 2009 йилда бўлиб ўтган. Африка миллатлар кубогидан фарқли ўлароқ, турнирда фақат мамлакатларнинг ички чемпионатлари ўйинчиларидан иборат жамоалар иштирок этиши мумкин, хорижлик футболчилар эса чемпионатда қатнашиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Жазоир Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made