Маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхати кенгайди

Жамият 1170
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойидан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳасини амалга оширишда ихтиёрий иштироки уларнинг мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш ҳамда давлат тилида маркировка қилиш тартибларига риоя этишдан озод этмайди.

2019 йил декабрдан сигаретлар ва алкоголь маҳсулотлари идентификация воситалари билан маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилди.

Шунингдек қарор билан, Сигаретларни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низом ва  Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низом тасдиқланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.9
t
×
×