Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди.

Маълумотларга кўра, Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Ҳасан Одилович Абдураҳмонов Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг раҳбари этиб тайинланган.

Ҳасан Абдураҳмонов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори. 

Маълум қилинишича, Ҳасан Абдураҳмонов ушбу лавозимга тайинланишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти ташкилий-назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий сайлов комиссияси Ҳасан Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг