Марказий Осиёдаги энг кучли ва фожиали зилзила юз берганига 53 йил тўлди

Бу қизиқ

image

1966 йилнинг 26 апрелида саҳарги соат 5 дан 22 дақиқа 53 сония ўтганида Тошкент зилзиласи юз берган эди. Зилзиладан аввал кучли портлашдаги каби товуш эшитилиб, шаҳар чеккасида шафақ кўринган. Илмий текширишларнинг натижаларига кўра, шафақнинг келиб чиқишига ер остида йиғилган тектоник кучланишнинг ер юзасига чиқиши вақтида электр энергиясига айланиши сабаб бўлган.

8-9 балли зилзила натижасида Тошкентда 8 одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган. Зилзила ўчоғи 5–10 км чуқурликда жойлашган.

Расмий хабарларга қараганда, зилзила оқибатида мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлган, тошкентликларнинг 300 мингги бошпанасиз қолган. Ўша пайтда Тошкент аҳолиси 1,5 миллион одамни ташкил қилган.

Тошкентни қайта қуриш учун бутун Совет Иттифоқидан қурувчилар жалб қилинган эди. 3,5 йил ичида Тошкентда 2 миллион квадрат метрга яқин турар-жой бинолари қурилган.

1970 йилда Тошкентдаги кучли зилзилани акс эттирувчи "Жасорат" монументи барпо этилган. Монумент ҳайкалтарош Дмитрий Рябичев томонидан барпо этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Зилзила

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг