Марказий Осиёда гўдаклар ўлими: Ўзбекистонда вазият қандай?

Жамият

image

2024 йилда Марказий Осиёда Ўзбекистон чақалоқлар ўлими кўрсаткичи бўйича Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни қайд этди. Бу ҳақда CIA World Factbook маълумотларига таяниб, “Ranking” хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилда дунёда чақалоқлар ўлими даражаси ҳар 100 та тирик туғилган чақалоққа 28,3 ни ташкил этган. Энг паст кўрсаткичлар Сингапур ва Словенияда қайд этилган. Ушбу икки мамлакатда ҳар 1000 туғилишга 1,5 чақалоқ вафот этган. Улардан кейин Исландия (1,6), Монако (1,7) ва Норвегия (1,8) бормоқда.

Маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон чақалоқлар ўлими кўрсаткичи бўйича Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда туради. Ўзбекистонда ҳар 1000 та тирик туғилган чақалоқдан 18,2 таси вафот этади.

“Бироқ Тожикистон (21,7), Қирғизистон (24,5) ва Туркманистонда (35,9) кўрсаткичлар Ўзбекистонга қараганда ёмонроқ”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, гўдаклар ўлимининг энг ёмон кўрсаткичи Афғонистонда қайд этилган. Бу ерда ҳар 1000 туғилган чақалоққа вафот этишлар сони 101,3 тани ташкил этади. Афғонистондан ташқари, анти-етакчилар қаторига Африка давлатлари ҳам кирган. Сомали (1000 та туғилган чақалоққа 83,6), Марказий Африка Республикаси (80,5), Экваториал Гвинея (77,4) ва бошқаларда ҳам ушбу кўрсаткич жуда ёмондир.

“Our World in Data” тадқиқот лойиҳасига кўра, 2022 йил охирига келиб 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг энг ёмон кўрсаткичлари Африка мамлакатларида қайд этилган. Бундан ташқари, 2000 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Африка мамлакатларида ҳам болалар ўлими билан боғлиқ вазият сезиларли даражада яхшиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йили дунёда 63,1 млн киши, Ўзбекистонда эса 219,4 минг киши киши вафот этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон гўдаклар ўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made