Марказий Осиёда энг арзон интернет қайси давлатда?

Олам

image

Буюк Британиянинг Broadbandchoices компанияси томонидан тайёрланган Интернетга кириш имконияти индексига (Internet Accessibility Index) кўра, Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича 164 мамлакат ичида 28-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонликлар 1 Гб мобил интернет учун 1,3 доллар тўлайди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг паст интернет тарифлари Қирғизистон (1 Гб учун 0,6 доллар) ва Қозоғистонда (1 Гб учун 0,8 доллар) экани аниқланган. Мобил интернет Тожикистонда анча қиммат – 1 Гб учун 3,5 доллар ва Туркманистонда – 17,5 доллар.

Арзон мобил интернетга эга етакчи ўнталикка Қозоғистон ва Қирғизистондан ташқари МДҲнинг Россия ва Беларусь каби давлатлари ҳам кирди.

Энг арзон интернет Исроилда – 1 Гб учун 0,3 доллар ва Россияда – 0,5 доллар, энг қиммати эса Экваториал Гвинеяда (36,6 доллар) қайд этилган.

Рейтинг ўртача интернет тезлиги, интернетга кенг полосали уланишнинг нархи ва мавжудлиги, 1 Гб мобил маълумотларнинг нархи каби 10 та омил асосида тузилган.

Умуман олганда, умумий рейтингда Ўзбекистон 100 баллдан 75,3 балл тўплаган ва интернетдан фойдаланиш имконияти бўйича 113-ўринни эгаллади.

Рейтингда Дания, АҚШ ва Лихтенштейн биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Нигер, Бурунди ва Мавритания охирги ўринларни банд қилди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Шундай қилиб, Қирғизистонда бу кўрсаткич 19,4 Мбит/с, Ўзбекистонда – 13,67 Мбит/с, Тожикистонда – 7,84 Мбит/с, Туркманистонда атиги 3,31 Мбит/сни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

интернет

Баҳолаганлар

633

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг