Марказий Осиё раҳбарлари Тожикистонда йиғилади
Жамият
−
16 Август 2023
9938Жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг анъанавий бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда кеча, 15 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин маълум қилди.
Келтирилишича, бешинчи олий даражадаги маслаҳат йиғилиши жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон раислигида ўтади.
“Ушбу учрашувни юқори даражада ва муносиб ўтказиш учун биз Марказий Осиё мамлакатлари билан доимий ҳамкорлик қилмоқдамиз ва ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқдамиз”, деган анжуманда Сирожиддин Муҳриддин.
Вазирнинг таъкидлашича, Марказий Осиё етакчиларнинг маслаҳат йиғилишида бир қанча ҳужжатлар тўплами имзоланади ва улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлади.
Шунингдек, йиғилишида ер усти транспорти ва ёшлар сиёсати соҳасида иккита муҳим битим имзоланади.
“Тожикистон Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида 12 та параллель тадбирларни ўтказишни таклиф қилмоқда. Улар орасида иқтисодий форум, олимлар форуми, фаол аёллар учрашувлари, маданий дастур ва беш давлатининг миллий таомлари кўргазмаси бўлиб ўтади”, дея қўшимча қилган ТИВ раҳбари.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви илк бор 2018 йилда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида, 2019 йилда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида, 2021 йилда Туркманистоннинг Аваза шаҳрида ва 2022 йилда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туркманистонлик мавқедоши Сердар Бердимуҳамедов раислигида ҳамда Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон иштирокида ўтган уч томонлама саммитда қатнашган эди.
LiveБарчаси