Марказий Осиё халқаро институтига директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Анвар Жамолиддинович Носиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.

Анвар Носиров шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк Маслаҳат учрашувининг иккинчи саммитида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш, эксперт-таҳлил доира вакиллари, амалиётчи мутахассислар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, минтақавий стратегияни ишлаб чиқишда улар иштирокини таъминлаш мақсадида Президентнинг алоҳида қарори билан Марказий Осиё халқаро институти ташкил этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё институти

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг