Марказий Осиё давлатлари Қозоғистонга сув беради

Олам

image

1 апрелга қадар Қозоғистон Республикасининг Туркистон ва Қизилўрда вилоятларига Марказий Осиё давлатларидан 11 куб километрдан ортиқ сув оқиб ўтади. Тегишли баённома Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳукуматлари томонидан Тошкентда бўлиб ўтган Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссиясининг 85-йиғилишида имзоланди.

Қайд этилишича, мамлакатлар Сирдарё ва Амударё ҳавзаларидаги сув омборлари каскадининг прогноз режими тўғрисида баённома имзолаган. Шунингдек, 2023-2024 йилларда вегетациялараро давр учун сув олиш лимитлари тасдиқланган.

“Шундай қилиб, 1 апрелга қадар Шардара сув омборига 11,1 куб километр сув қуйилиши, “Дўстлик” давлатлараро канали орқали кутилаётган сув олиш ҳажми 487 миллион куб метрни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бу Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида 2024 йилги вегетация мавсуми учун зарур бўлган сув ҳажмини жамғариш, шунингдек, Орол денгизига 1,6 миллиард куб метр сув етказиб бериш имконини беради”, дейилади хабарда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб Қозоғистон сув танқислигига дуч келиши мумкин.

Шунингдек, Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали қурилишидан Ўзбекистон ва Туркманистон хавотирда. Канал Амударё ресурсларини йўналтиради ва совет давридан буён бу манбадан фойдаланган икки давлат учун сув таъминотини тўхтатади. Ўзбекистон ва Туркманистон 2028 йилда сув йўли қуриб битказилганидан сўнг ҳозирги сув оқимининг 15 фоизгача қисмини йўқотиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сув Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг