Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
21:38 342 1 дақиқа
Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бугун куннинг биринчи ярмида давлат раҳбари Минтақавий экологик саммитнинг очилиш маросимида иштирок этди, “ЕХPО” халқаро кўргазмалар марказига ташриф буюриб, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг миллий павильонлари билан танишди ҳамда БМТнинг Атроф-муҳит дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон етакчиси Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади.

Тадбирлар якунлангач, Президент Тошкентга жўнаб кетган. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган.
Live
Барчаси