Марказий Осиё давлатлари 2023 йил учун сувни тақсимлаб олди

Олам

image

Марказий Осиё мамлакатлари 2023 йилги мавсум учун сувни тақсимлаб олди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Лимитга кўра, бир йил ичида (2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 октябргача) Амударё ҳавзасидан сув олиш 55,4 миллиард куб метрни ташкил этиши керак, шундан 15,7 миллиарди вегетациядан ташқари даврга тўғри келади (2023 йил 1 апрелгача).

Ушбу келишув доирасида Амударёдан Ўзбекистон 23,6 миллиардга яқин, Тожикистон 9,8 миллиард куб метр, Туркманистон 22 миллиард куб метр сув олади.

Сирдарё ҳавзасидан сув олиш лимити 4,2 миллиард куб метрни ташкил этади. Шундан Тожикистон 365 миллион куб метр, Ўзбекистон 3,3 миллиард, Қозоғистон 452 миллион, Қирғизистон 47 миллион куб метр сув олади.

Қайд этилишича, 2022 йил вегетация даврида Амударё ҳавзасидаги сув миқдори анча ноаниқ бўлган: апрель-май ойларида у меъёрий чегарада бўлган бўлса, июнь ойидан бошлаб у 85–65 фоизгача камайган ва давр охиригача меъёрдан паст бўлган. 

Ҳозирги сув хўжалиги шароитида ҳавзада жами фойдаланилган сув умумий лимитнинг 79,1 фоизини, шу жумладан, Тожикистонда 95,3 фоиз, Туркманистонда 83,3 фоиз, Ўзбекистонда 68,7 фоиз сув истеъмол қилинган.

2022 йил 1 апрелдан 30 сентябргача Сирдарё ҳавзасидан сув олиш лимити 11,8 миллиард куб метр бўлган ҳолда 10,1 миллиард куб метрни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар