Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги фармонига мувофиқ Илхомжон Абдухалилович Абдуғаффоров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Илхомжон Абдуғаффоров 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент Давлат университетини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган. Амалий математика мутахассислигига эга. Шунингдек, техника фанлар номзоди ҳисобланади.

Бунга қадар, у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк тайинлов Илхомжон Абдуғаффоров

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг