Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Жамият 4208
image

Бугун, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Регулятор мазкур қарор юзасидан қўшимча изоҳ бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк жорий йилнинг 17 март куни асосий ставкани 17 фоиз этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Бунгача 2020 йил 10 сентябрдан бери асосий ставка 14 фоизлик даражада ўзгармай келаётганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3
t
×