Марказий банк 9 та банкка огоҳлантириш берди
Жамият
−
12 Январь
10432Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган йиғилишларда 37 та масала кўриб чиқилди ва қатор банкларга огоҳлантириш берилгани ҳақида тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишларда рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 27 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (7 та), тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (7 та) каби масалалар кўрилган.
Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши ҳамда тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинган.
Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига, шунингдек, валюта ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун 9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 1 та банк, 1 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь