Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди
Жамият
−
17 декабр 2022 8813 1 дақиқа
Ўзбекистон Марказий банки 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учала тўлов ташкилоти ҳам лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятини амалга оширмаган
Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 15 декабрдаги қарорига асосан қуйидаги тўлов ташкилотиларининг лицензиялари қайтариб олинган.
• “International Eco Pay” масъулияти чекланган жамияти;
• “Panda Internet Technology” масъулияти чекланган жамияти;
• “UGNIS” масъулияти чекланган жамияти.
Тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинган ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август