Марказий банк 15 та тижорат банкига санкция эълон қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатдаги 15 та тижорий банкни нақдлаштириб бермаслик билан боғлиқ ҳолатлар сабаб жазолади. Бу ҳақда регулятор Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида назорат тадбирлари ўтказилган. Ушбу ҳудудлардаги қоидабузарликларга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк, Ҳамкорбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Алоқабанк, Туронбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Даврбанк ва Инфинбанк) белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди. 

Шу билан бирга, Марказий банк томонидан тижорат банкларига терминаллардан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган ҳамда уларнинг ижроси доимий назоратга олинган.

Марказий банк тижорат банкларини келгусида шу каби қоидабузарликларга йўл қўйган банк ходимларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан четлатишгача бўлган жазо чоралари қўлланилишини талаб этиши тўғрисида огоҳлантирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг