Мария Тимофеева Истанбул турнирида ғалаба қозонди
Спорт
−
11 Май 1718 1 дақиқа
Кеча, 10 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича WТА 125 таснифига кирувчи мусобақа финали бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мария Тимофеева мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.
Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси финал баҳсида хорватиялик номдор ракетка устаси Донна Векични 6:4, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратишга эришди.
Мария Тимофеева ҳозиргина Туркиянинг Истанбул шаҳрида якунига етган WТА 125 тоифасига кирувчи турнир бош совринини қўлга киритди. 92 дақиқа давом этган баҳсда Мария биринчи рақам остида таснифланган номдор рақибасини ортиқча қийинчиликларсиз мағлубиятга учрата олди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Тимофеева битта эйс зарбасини амалга ошириб, битта қўшхатога йўл қўйди. Доннада қўшхатолар 3 тани ташкил қилди, у эйс зарбасини ижро эта олмади.
Маълумот учун, Мария Тимофеева айни пайтда WТА рейтингида 136-ўрин, 29 ёшли Донна Векич эса 89-ўринни эгаллаб турибди. Тимофеева Истанбул турнирида олтинчи рақам остида таснифланган эди.
Live
Барчаси