“Мариуполда 20 кун” фильми “Оскар”га номзод бўлди
Маданият-санъат
−
22 Декабрь 2023
6351Украиналик фотожурналист Мстислав Черновнинг “Мариуполда 20 кун” ҳужжатли фильми Американинг “Оскар” мукофотининг шорт-листларига кирди. Бу ҳақда Америка киноакадемияси сайтида маълум қилинди.
Ушбу фильм “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси бўйича тақдирланган бўлиб, унда бош совринга даъвогарлар рўйхатида жами 15 та ҳужжатли фильм бор.
Бундан ташқари, "Мариуполда 20 кун" фильми "Энг яхши чет тилидаги фильм" номинациясига ҳам киритилган.
Ушбу йўналиш бўйича мукофотга даъвогар 15 нафар номзод орасида мактабда назоратдан чиқиб кетган можарони ҳикоя қилувчи ўқитувчи ҳақидаги Илькер Сатак томонидан суратга олинган "Ўқитувчи хонаси" (Das Lehrerzimmer) немис фильми ҳам қайд этилган.
Шунингдек, рўйхатда немис режиссёри Вим Вендерс томонидан суратга олинган Япониянинг “Мукаммал кунлар” фильми ва сценарий муаллифи, режиссёр ва бош актёр Майкл А. Гооржиан иштирок этган Арманистоннинг “Америкаликлар” фильмлари ҳам бор.
“Оскар” номинациясининг якуний номинациялари 2024 йил 23 январда эълон қилинади.
"Мариуполда 20 кун" фильмининг яратилиш тарихи
Фильм рус ҳарбийлари томонидан Мариуполнинг вайрон қилиниши ҳақида. Картина Россиянинг Украинага ҳужумининг биринчи кунларида “Associated Press” мухбирлари гуруҳи ва украиналик фотомухбир Мстислав Чернов томонидан суратга олинган.
2023 йил январь ойида фильм АҚШдаги Sundance Independent Film фестивалида томошабинлар мукофотига сазовор бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь