Марғилонда Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди
Маданият-санъат
−
14 Март 2022
6797Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бир неча кун давом этган ёғингарчилик сабаб “Гуравел” МФЙ ҳудудида жойлашган Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармаси маълум қилди.
Мазкур муаммо юзасидан Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилган.
Қайд этилишича, масъуллар масжид биносини ўрганиш ва унинг қолган қисмини асраб қолиш учун чора-тадбирлар кўришмоқда.
Сафед тўда масжиди XIX асрда қурилган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан тасдиқланган "Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати"га, 2022 йил маданий мерос объектларини таъмирлаш учун ажратиладиган республика бюджети маблағлари ҳисобидан реставрация қилиниши лозим бўлган объектлар рўйхатига киритилган.
Аввалроқ Бухоро шаҳрида ноқулай об-ҳаво сабаб қалъа деворининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси