Марғилонда 5,6 млрд сўмлик газ ўғирлаган оҳак цехи аниқланди
3-саҳифа
−
30 Сентябрь
2728Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, шаҳардаги “Кичик саноат зонаси” ҳудудидаги нотурар жойда фуқаро Т.М ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилган. Унда қўлбола газ қурилмаларини (горелка) ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига улаб, 5 млрд 604 млн сўмлик 2 млн 155 минг куб метр табиий газни ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан фуқаролар Т.М., К.М. ва уларнинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалганди.
Сара Комилжонова
LiveБарчаси